Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«دِيَةُ الْمَرْأَةِ نِصْفُ دِيَةِ الرَّجُلِ»
«Аёлнинг хун ҳақи эркак хун ҳақининг ярмидир», дедилар, деган ҳадисга келсак, бу ҳадис заифдир. Ҳужжат бўлолмайди. Байҳақий у ҳақда, бундай санадли ҳадислар ўз исботини топмаган, деган. Энди Байҳақий ривоят қилишича, Алий р.а.: «Аёлнинг хун ҳақи эркак хун ҳақининг ярмидир», деган сўзга келсак, бу саҳобанинг гапи бўлиб, шаръий далил, деб эътибор қилинмайди. Бунинг устига у Иброҳим Нахаийнинг ривоятидир. Унда узилиш бор. Шунинг учун рад қилинади. Шунга асосан, аёлнинг хун ҳақи эркак хун ҳақининг ярмидир, дегувчиларнинг саҳиҳ далиллари йўқ. Шундай бўлгач, умумийликка далолат қилувчи далиллар қолади, холос. Пайғамбар с.а.в.нинг:
«وَإنَّ فِي النَّفْسِ الْمُؤْمِنَةِ»
«Мўмин жон учун»,
«وَإنَّ فِي النَّفْسِ»
«Жон учун»,
деган гапларининг ўзи эркак билан аёлнинг хун ҳақи бир хиллигига етарли далилдир. Аммо «қул ва чўрининг хун ҳақининг қиймати ҳар қанча юқори бўлмасин, ҳурнинг хун ҳақи баҳосига етолмаслигига ижмоъ қилинган» дегувчиларга келсак, уларнинг мутлақо далиллари йўқ. Бу хусусда саҳиҳ ҳадис ҳам, заиф ҳадис ҳам, саҳиҳ ривоят ҳам, носаҳиҳ ривоят ҳам мавжуд эмас. Уларнинг бор суянган нарсалари аҳли илмнинг ижмоъси бўлиб, «Аҳли илм шунга ижмоҳ қилган» дейишади. Маълумки, аҳли илм ижмоъсининг ҳеч қандай қиймати йўқ бўлиб, шаръий далил ҳисобланмайди. Шундай экан қандай қилиб, аҳли илмнинг ижмоъси умумий маънодаги ҳужжатларга, айниқса, Пайғамбар с.а.в.нинг
«فيِ النَّفْسِ الْمُؤْمِنَةِ مِأةً مِنَ الإِبْلِ»
«Мўмин жон учун юзта туядир» ҳамда:
«وَأَنَّ فِي النَّفْسِ الدِّيَةَ مِائَةً مِنَ الْإِبْلِ»
«Жон учун юзта туя хун ҳақидир», деган гапларига қарши чиқа олади?! Қул ҳам, чўри ҳам жон эканини ким инкор қила олади? Шунга кўра, аҳли илмнинг ижмоъсини ҳужжат
129-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|